“Real Madrid Foundation Clinic” мураббийлари Термиз шаҳрига ташриф буюришди

15:01 12 Ноябрь 2018 Спорт
549 0

“Реал Мадрид“ клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан, жорий йилнинг июнь ойида Мадриднинг “Реал” жамоаси мутахассислари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентелар “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича юртимизга ташриф буюришган эди.

Йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида “Реал Мадрид” мураббийлари айни пайтда Термиз шаҳрига ташриф буюрдилар. Хавьер Вара ва Эктор Висентелар 12-13 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича ўзбекистонлик ёш футболчиларга тажриба машғулотларини олиб бормоқдалар.

Куни кеча юртимизга етиб келган ушбу мутахассислар Сурхондарё, Бухоро, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам академия фалсафасини шакллантириш бўйича амалий дарс ва машғулотлар ўтказишади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019