«Реал» – 34 карра Испания чемпиони! «Барселона»дан аламли мағлубият

08:13 17 Июль 2020 Спорт
495 0

Испания чемпионатида 37-тур ўйинлари давом эттирилди. Бу турда ўз майдонида «Вилярреал»ни қабул қилган «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Бу «Реал»нинг 34-чемпионлиги. Зидан вақтида эса клуб иккинчи марта Испания чемпиони бўлди.

«Барселона» «Камп Ноу»да «Осасуна»дан кутилмаган зарбани қабул қилиб олди. 90+4-дақиқада Роберто Торрес «Осасуна»га сенсацион ғалаба келтирувчи голни киритди - 1:2.

Шу тариқа Зидан бошчилигидаги «Реал» очколарини 86 тага етказган ҳолда мусобақа тугашига бир тур қолганида чемпионлик масаласини ҳал қилди. «Барселона» (79) эса иккинчи ўрин билан чекланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?