Разведка хизмати биносида вояга етмаган бола ҳаётдан кўз юмди

17:32 29 Октябр 2019 Дунё
544 0

Россиянинг Москвадаги ташқи разведка хизмати(ТРХ) марказий офиси ҳудудидаги бассейнга вояга етмаган бола чўкиб кетиб, ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёш болани кучли оқим чўмилиш ҳавзасини тозалаш тизими тирқишига тортиб кетган ва у ўша жойга тиқилиб қолган.

Хабарга кўра, хизмат ходимлари ушбу тирқишни профилактикадан сўнг беркитишни эсдан чиқаришган. Бундан ташқари, тез ёрдам қўриқланадиган(режим) объект ҳудудига узоқ вақт кира олмаган.

ТРХ раҳбари Сергей Иванов ушбу бахтсиз ҳодисага изоҳ беришдан бош тортган.

“Фожеа ТРХ ишига тааллуқли эмас, шунинг учун бу борада изоҳ бериш учун менда ҳеч қандай сабаб йўқ. Ҳозир йўқ, бундан кейин ҳам бўлмайди”, деган у Газета.ру манбасига.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?