Ражаб Адашев набирасининг никоҳ тўйини ҳамда наҳор ошини ихчам ўтказганини маълум қилди

19:27 27 Апрель 2018 Маданият
649 0

Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев набирасини никоҳ тўйини ҳам, наҳорги ошини ҳам анча ихчам ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақда актёр «Соғдиёна» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.


Актёр суҳбат давомида «Соғдиёна» газетаси журналистининг «набира куёв билан суҳбатлашдингизми», деган саволига ҳам жавоб берган.


Набирам Фарзонани турмушга бердик. Иллоҳим, бахтли бўлсин. У катта қизим Кимёхоннинг фарзанди. Набира куёвимиз бобоси ва амакилари билан келди. Ҳаммамиз биргаликда суҳбатлашдик. Дониёрхўжанинг ерга қараб, ҳар бир гапни ўйлаб гапириши менга маъқул бўлди. Спортнинг триатлон тури билан шуғулланаркан. Ёшлар бир-бирига манзур бўлгач, тўйни бошлаб юбордик. Наҳорги ошни ҳам, никоҳни ҳам анча ихчам ўтказдик.
Ражаб Адашев, Ўзбекистон халқ артисти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар