Равшан Эрматов: VAR тизимини ўзбек футболига ҳам олиб кириш керак

13:21 16 Июль 2018 Спорт
857 0
Фото: ХПК

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Ирматов Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида илк марта синовдан ўтказилган VAR тизими (баҳсли вазиятларда видео такрорга мурожаат қилиш) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гувоҳи бўлдингиз, ВАР тизими биринчи марта синаб кўрилди. Биз (ҳакамлар таҳр.) ушбу тизимни бир ярим йил ўргандик. Айтиш жоизки, VARдан кўп нарса талаб қилишяпти. Бу ҳам секин-секин бўлади. Маълумот сифатида айтишими мумкинки, ВАР тўртта вазиятда ишлайди. Яъни, гол, гол эмас. Қизил, қизил эмас. Пенальти, пенальти эмас. Ва охиргиси сариқ олган ўйинчини аниқлаш. Ушбу тизимни Ўзбекистон футболига ҳам олиб кириш керак”, - дейди Равшан Эрматов Халқаро пресс клуб томонидан ташкил этилган “ФИФА жаҳон чемпионати—2018”: Миллионлар ўйини, жонли трансляция ва футбол завқи” мавзуидаги матбуот анжуманида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019