Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида бошқа ҳакамлик қилмайди

09:23 05 Июль 2018 Спорт
1139 0
Фото: zimbio.com

ФИФА футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг қолган учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентилиги хабар берди.

Манба хабарида қайд қилинишича, сўнгги 8 ўйинни бошқаришга даъвогар ҳакамлар рўйхатидан ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ўрин олмаган.

Рўйхатдан 17 та ҳакам жой олди: Алиризо Фағоний (Эран), Навоф Абдулла Шукралла (Баҳрайн), Маланг Дедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (АҚШ), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Куня (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конджер (Янги Зеландия), Жунайт Чақир (Туркия), Бёрн Куйперс (Нидерландия), Антонио Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения).

Маълумот учун Равшан Эрматов Россиядаги мундиалда иккита ўйинни бошқарди. У Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) ўйинларида бош ҳакам сифатида ишлади. Шунингдек, ўзбекистонлик ҳакам Жаҳон Чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони 11 тага етказди ва бу борада мутлақ рекордчига айланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019