Равшан Эрматов ўзини ҳақорат қилган шарҳловчи Уткинга совға юборди

18:15 23 Июль 2018 Спорт
1450 0
Архив фото

Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов билан содир бўлган воқеа ҳақида тўхталиб, ундан совға олгани ҳақида гапириб берди.

“Ўша ҳақорат қилинган твит ёзилганда Россиядаги ресторанлардан бирида ўйинни кўраётгандик. Мен шунчаки эмоционал ҳолатда бўлганда бу гапларни ёзганман.

Кейинчалик узр сўрадим. Айтганча, ўтган ҳафтада ҳамкасбим Денис Казанский билан кўришдим. У Ўзбекистонда ярим финал ва финал ўйинларини шарҳлаб борганди. У Равшан менга совға юборганини айтди”, дея гапириб ўтган Уткин Россия матбуотига берган интервьюсида.

Совғанинг нима эканига ойдинлик киритилмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019