Равшан Эрматов Хитой Суперлигаси ўйинларини бошқармоқда

14:52 27 Август 2018 Спорт
165 0
Фото: РИА Новости

Жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича рекордчи ҳисобланган Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан айни дамда Хитойда бўлиб турибди.

ЎФА расмий сайтида келтирилишича, кеча у Хитой Суперлигасининг энг муҳим баҳсларидан бири бўлган “Чангчун Ятай” ва “Хебей Чайна Форчун” жамоалари ўртасидаги беллашувни бошқарди. Баҳс 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ниҳоясига етди.

Ён ҳакамлар Абдуҳамидилло Расулов ва Санжар Шоюсуповлардан иборат Равшан Эрматов жамоаси кейинги турдан ўрин олган “Гуанжоу Эвергранд” – “Шанхай Шенхуа” ўртасидаги учрашувда ишлаш учун ҳам таклиф олган. Мазкур ўйин 2 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар