Равшан Эрматов: «ФИФА инспекторлари ўйинларни яхши бошқарганимизни айтишди»

14:22 05 Июль 2018 Спорт
767 0

Бугун ФИФА Жаҳон чемпионатида қолган учрашувларни бошқариш учун номзод бўлган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Афсуски, бу рўйхатдан ҳамюртимиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи жой олмади. Маълум бўлишича, Равшан Эрматовнинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг эски жароҳати безовта қила бошлаган. Натижада, Эрматов гуруҳи ўйинларда ишлай олмаслиги ойдинлашган. ЎФА расмий сайти Равшан Эрматовнинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

- Бу ерда мени ФИФА раҳбарлари ҳам 11та ўйинда ишлаганим билан табриклашди. Аслида мени кўпроқ хурсанд қиладиган нарса бу шахсий рекорд эмас, балки Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинда ишлаган ҳакамлар рўйхатини Ўзбекистон номи бошқариб туриши. Бу ҳолат менга катта фахр бағишлайди!

- Умуман ЖЧ сизлар учун қандай ўтяпти?
- Жаҳон чемпионати яхши ўтяпти, машғулотларда фаол қатнашяпмиз. Бизга 2та қийин ўтиши кутилган ўйинни топширишди: Аргентина – Хорвати ва Испания – Марокаш. Ўйинлар кутилгандек осон бўлгани йўқ, Худога шукр ушбу ўйинларни қўпол хатоларсиз, яхши ўтказдик. Инспекторлар ўйиндан кейин: “Бундай қийин ўйинларда 3-4 та қизил карточкалар бўлиб кетади, деб ўйлагандик, лекин сизлар қизил карточкаларсиз ва жароҳатларсиз адолатли бошқардинглар”, - деб ишимизни яхши баҳолашди.

- Равшан ака, ёрдамчингиз Абдуҳамидулло Расуловда жиддий жароҳат бор деб эшитдик...
- Ҳа, афсуски, ёрдамчимни тиззасидан олган эски жароҳати яна безовта қилишни бошлади. Ушбу жароҳат унга тўлиқ ҳаракат қилишга ва майдонга чиқишга имконият бермади. Жаҳон чемпионатида вақт қисқа, тўлиқ тикланиш эса кўп вақтни талаб қилади.

- Абдуҳамидулло Расулов тезроқ тузалиб майдонга қайтишини Яратгандан сўраб қоламиз. Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Сиз бошқарган барча ўйинларни катта ҳаяжон биланн кузатдик. Нафақат Ўзбекистондаги, балки бошқа давлатлардаги кўплаб мухлислар ҳам Равшан Эрматов бригадаси финални бошқаради, деб ўйлаганди...
-Худога шукр, ишимиз сифати бўйича бундай фикрлаётганларни кўпини эшитиб келяпмиз, ўзимизга ҳам айтишяпти. Ўзингиз биласиз, жаҳон чемпионати спорт оламидаги энг катта мусобақалардан ҳисобланади ва унинг иштирокчиси бўлишни ўзи миллионлаб футбол соҳасида ишлаётган инсонларга орзу ҳисобланади, шу қаторда бизга ҳам. Биз сабабчи бўлиб Ватанимиз номи шу ЖЧда янграгани ва орзуимизни ушалганини ўзи бизга катта бахт!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019