Равшан Эрматов ФИФА ҳакамлиги фаолиятини расман якунлади

10:30 27 Ноябрь 2019 Спорт
318 0

Равшан Эрматов ФИФА ҳакамлиги фаолиятини расман якунлади, деб хабар берди футбол эксперти Алишер Никимбаев.

Қайд этилишича, арбитрлик фаолиятини якунлаган Равшан Эрматов олдида янада жиддий вазифалар турибди. Улардан бири ОФК ҳакамлар қўмитаси аъзоси сифатида Осиёда ҳакамлик соҳасини ривожлантиришдир. ЎФАнинг биринчи вице-президенти сифатида унинг олдида турган энг жиддий ва масъулиятли вазифа эса Ўзбекистонда футболни ривожлантиришдир.

Никимбаев Равшан Эрматовни бошқа реферилардан принципиаллиги ва қоидаларга қатъий риоя этиш фазилатлари ажратиб турган. Энди ушбу сифатлар собиқ ҳакамимизга юртимиз футболини бошқаришда асқатади.

Маълумот учун, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган. У учта мундиалда 11 та баҳсга ҳакамлик қилган. 2018 йил Россияда бўлиб ўтган ЖЧда у мазкур кўрсаткични яхшилаши мумкин эди, аммо ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг жароҳати Эрматов жамоаси турнирни эрта якунлашига олиб келган эди. Ҳамюртимизнинг ҳисобида, шунингдек, учта Осиё чемпионати, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Осиё Чемпионлар лигаси ва Кубогидаги саноқсиз ўйинлар бор. Ўзбекистон чемпионатини-ку айтмаса ҳам бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019