Ravonʼнинг янги нархлари россияликларни ҳайрон қолдирди

15:48 26 Август 2019 Жамият
3077 0

Маълумки, узоқ йиллар давомида Ravon бренди Россиядаги энг арзон “иномарка” саналиб келинган. Бироқ 2018 йил май ойида ушбу русумдаги автомобилларни ушбу давлатга экспорт қилиш нархлар сиёсати қайта кўриб чиқилиши муносабати билан вақтинча тўхтатилган эди.

Яқинда Ravon автомобиллар Россия бозорига қайтди. Бу ҳақда онлайн нашримизда ҳам хабар бердик.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ушбу русумдаги автоуловлар савдоси РФда кечадан бошланди. Буни қарангки, янги нархлар россиялик харидорларни ҳайрон қолдирган. Буни ижтимоий тармоқлардаги изоҳлардан ҳам билиб олиш мумкин.

Масалан, бир йил олдин Россияда Ravon R2нинг бошланғич нархи 439 000 рубль бўлган бўлса, ҳозир 646 000 рубль. Ravon R3 Nexia эса 449 000 рублдан 670 000 рублга кўтарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?