Ravon Россияга автомобиллар етказишни бошлади. Нархлар кескин кўтарилиши мумкин

11:01 30 Октябр 2018 Иқтисодиёт
470 0

Ўзбекистоннинг хориж бозори учун бренди саналган Ravon автомобиллари Россиянинг Уфа шаҳридаги автосалонларига етказиб берилди, аммо уларнинг нархи ҳали аниқ бўлмагани сабабли ҳозирча автомобиллар харидорларга таклиф қилинмаяпти, деб ёзмоқда “Российская газета”.

Нашр маълумотларига кўра, автомобиль нархлари кескин кўтарилади: R3 седанининг максимал комплектацияси учун дилер 1 000 050 рубль (15 минг доллардан қимматроқ) сўрайди, шунга ўхшаш R4 учун - 1 089 000 рубль (16,5 минг доллар). “РГ“ илгари бу машиналарнинг нархи 579 минг ва 629 минг рубль бўлганини эслатган, аммо олдинроқ хабар берганимиздек, Россиядаги машиналар нархи оширилгач, R3 седани 499 000 — 599 000 рубль (7,9 минг — 9,5 минг доллар), R4 моделини 529 000 — 659 000 (8,4 минг— 10,4 минг) эвазига сотиб олиш мумкин эди.

Бундан ташқари, эски оширилган нарх бўйича Ravon R2 автомобилини камида 489 000 рубль (7,7 минг доллар)га, машинанинг барча комплекти ўрнатилган фулл версияси эса 559 000 рублга (8,8 минг доллар), Gentraʼни эса — 569 000 — 699 000 рубль (9 минг — 11 минг) эвазига сотиб олиш мумкин эди.

“Нархлар ҳали тасдиқланмаган, шунинг учун автоуловларни ҳозирча сотиб олиб бўлмайди”, - деди Уфадаги автосалон менежери “РГ”га.

Унинг қўшимча қилишича, нархлар юқорида айтилган миқдорга яқин бўлади - яъни, бир миллион рублдан ошади. Бошқача айтганда, Ravon автомобиллари бюджет категориясидан чиқади (Ravon R2 узоқ вақт Россияда энг арзон хорижий автомобиль бўлган).

“Бу ҳолатда улар харидорлар учун қизиқарли бўладими - бу катта савол. Шуни истисно этиб бўлмайдики, баъзи дилерлар GM Uzbekistan билан ишлашдан воз кечишади, улар бундай ҳамкорлик истиқболсиз эканлигини тушунадилар”, - дея маълум қилган “РГ”.

Ravonʼнинг Россиядаги вакиллари изоҳ беришмаган. Бренднинг расмий сайтида нархлар рўйхати йўқ. Айтилишича, нархлар қайта кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияликлар тўрт ойдан бери Ravon автомобилларини сотиб ололмаётгани хабар қилинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019