Ravon Россиядаги моделлари сафини кенгайтирмоқчи

16:47 30 Октябр 2019 Жамият
122 0

Ravon Россиядаги моделлари сафини кенгайтирмоқчи, деб хабар берди Авто Mail.ru портали. Гап кроссоверлар турини кўпайтириш ҳақида кетяпти. Ҳозирча улар айнан қайси русумлар эканлиги ҳақида маълумот йўқ бўлса-да, улар кўринишидан машҳур Chevrolet Tracker, Chevrolet Captiva ва Chevrolet Malibu моделлари эканлигини тахмин қилиш мумкин.

Айни пайтда Ўзбекистон бозорида Chevrolet Tracker нархи 190 млн. сўм(20 минг доллар)дан, Chevrolet Malibuʼники эса 278 млн. сўм(29,2 минг доллар)дан бошланади.

Россия ҳудудида эса Ravon автомобиллари ўртача 100 минг рубль(1,5 минг доллар) туради.

Ҳозирда Ravon Россияга кроссоверлар етказиб бермайди. РФда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган R2 (Chevrolet Spark), шунингдек, Nexia (Aveo) ва R4 (Cobalt) седанларини харид қилиш мумкин. Жорий йил сўнгигача Ravon ушбу давлатда 7 мингта янги автомобиль сотишни режалаштираётган бўлса, келгуси йилда бу миқдорни 22 минг донагача етказмоқчи.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019