Ravon Россиядаги 5 мингдан ортиқ автомобилларини носозлик сабаб қайтариб олади

17:16 04 Декабрь 2018 Жамият
1633 0

Ravon Nexia R3 русумидаги 5 219 дона автомобилларини Россия бозоридан қайтариб олади. Бу ҳақда “Росстандарт“ агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, автомобиллар пружинали хомут етарлича куч билан қиса олмагани учун чиқарув шланги металл трубкадан чиқиб кетиши, натижада тизимдан гидравлик суюқлик оқиб кетиши мумкинлиги сабабли чақирилмоқда.

Қайтариб олинадиган автомобиллар 2017 йил май ойидан 2018 йил мартгача ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг рўйхати VIN-кодлари билан муассаса сайтида эълон қилинган.

“Равон Моторс Рус“ МЧЖ вакиллари қайтариб олинадиган Ravon Nexia R3 эгаларини таъмирлаш ишлари ўтказиш учун автомобилларини дилерлик марказларига олиб келишлари зарурлиги ҳақида хабардор қилади.

Транспорт воситаларининг руль бошқарув тизими шлангига иккита қўшимча хомут ўрнатилади, барча таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Матёқуб Матчонов: “Олтиндек қимматли, Ҳумо қуши сингари сарбаланд...”

Хўш, бу қандай анжуман ўзи? Уни ўтказишдан кўзланган мақсад нима? Келгусида мазкур кинотақдимот кино олами ва олам киноси ичра ўз ўрнини топиб кета оладими ёки салафлари каби йўқликка юз тутадими (закий ўқувчи нима демоқчи эканимизни тушунганига шубҳа йўқ, албатта)?

23 Январь 2019