Расул Кушербаев: Қонун лойиҳаси қайтариб юборилди

14:17 19 Сентябр 2019 Жамият
476 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида“ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланмаганини билдирди.

“Ҳукумат томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатасига киритилган “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида“ги Қонун лойиҳаси бугун ялпи мажлисда депутатлар томонидан маъқулланмай, Вазирлар Маҳкамасига қайтариб юборилди.

Ўзи ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўпгина баҳсларга сабаб бўлганди. Хусусан ўзим ҳам қонун лойиҳасида амалиётни яхшилаш, болаларга туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, ЗАГСдан ўтиш кабиларни енгиллаштирадиган ҳеч қандай янгилик кўрмаётганимни шу боис, уни биринчи ўқишдаёқ қарши овоз бериб, қайтариб юбориш зарурлигини билдиргандим, қачон енгиллик бўладиган нормалар бўлса кирсин. Бироқ кўпчилик иккинчи ўқишгача “шанс“ бериш учун маъқуллаганди.

Бугун эса йигирмага яқин ўтказилган муҳокама мажлисларида бир қатор жиддий масалалар лойиҳада акс эттирилмагани ва ундаги кўп нормалар Оила кодексининг еттинчи бўлимидан олингани буни Оила кодексига ўзгартириш киритиб ҳам ҳал этиш мумкинлиги билдирилди. Агар бу қонун қабул қилинса Оила кодексининг еттинчи бўлими бекор қилиниши керак бўлиб, Оила кодексининг кодекс сифатидаги аҳамияти қолмаслиги мумкин эди. Мажлисда ишчи гуруҳ мутахассислари яна 10 кун муҳлат сўрашди, аммо депутатлар беришни хоҳлашмади.

Хуллас мақсад қонунларни пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

Маълумот учун: 2018 йил давомида қонунчилик ташаббусига эга субъектлар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган 9 та қонун лойиҳаси депутатлар томонидан рад этилиб, субъектларга қайтариб юборилган”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?