Расмий хабар: Ижтимоий тармоқларда “Навоий вилояти Хатирчи туманида қиз болага пичоқ тираганлар” номи билан тарқалган видеодаги ҳолат аслида Самарқанд вилоятида содир бўлган

20:14 22 Август 2019 Жамият
136 0

Жорий йилнинг 14 август куни ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқалган видео Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ўрганилди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Аниқландики, ушбу ҳолат Навоий вилоятининг Хатирчи туманида эмас, балки, Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 2019 йилнинг 10 июнь куни содир бўлган. Шу куни соат 23.00ларда Т.С., А.Қ. ва Қ.А.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Нарпай туманининг Оқтош шаҳри ҳудудида У.К.га тегишли бўлган “Тико” русумли автомашинада Г.Р. билан ўзаро суҳбатлашиб ўтирган О.Қ., У.К. ва Д.С.ларнинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, У.К.га тегишли бўлган “Samsung” русумли уяли телефон ва автомашинанинг бир жуфт “Sony” русумли радиокарнайи, Д.С.га тегишли “Samsung” русумли уяли телефон ва 750 минг сўм пул, О.Қ.га тегишли “Samsung” русумли уяли телефони ва эркаклар кумуш занжирини қўлга киритиб, ушбу ҳолатларни О.Қ.га тегишли бўлган “Samsung” русумли уяли телефонга тасвирга олиб, кейинчалик ушбу тасвирларни интернет тармоғига жойлаштирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Қ. ва унинг укаси Қ.А.лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бундан ташқари, Г.Р. таъкидлаб ўтган, унинг бўйнига О.Қ., У.К. ва Д.С.лар пичоқ тираб қўрқитганлиги ҳолати дастлабки тергов даврида ўрганилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019