Расман: Зокир Алиев қўлга олинди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

12:28 18 Июнь 2018 Жамият
29804 0
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматидан олган маълумотларига кўра, жорий йил 16 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ДХХ органлари томонидан дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Россия Федерацияси ва АҚШда террористик ташкилот сифатида тан олинган “Ўзбекистон ислом ҳаракати” фаолиятига алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 1972 йилда Чироқчи туманида туғилган, 2014 йилда АҚШ фуқаролигини олган Алиев Зокир Абдуллаевич қўлга олинди.

ЎзАнинг ёзишича, қўлга олиш жараёнида З. Алиев ноқонуний фаолиятига иқрор экани тўғрисида кўрсатма берган. Хусусан, у 2000 йилда “Ўзбекистон ислом ҳаракати”га содиқ бўлишга қасамёд қилган, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат кучлари ва коалиция қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

“Ўзбекистон ислом ҳаракати”нинг бошқа аъзолари берган кўрсатмаларга асосан, диний-экстремистик ва террористик фаолиятни амалга оширгани учун 2005 йилда ДХХ тергов бўлимлари томонидан З. Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 223 ва 2442-моддалари бўйича 646-сонли жиноий иш қўзғатилган.
Айни пайтда З.Алиевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар