Расман: Роналду  «Реал»ни тарк этиб Италияга йўл олди

08:57 11 Июль 2018 Спорт
943 0

Туриннинг «Ювентус» клуби «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, Роналду трансфери учун «Ювентус» 100 миллион евро сарфлади (12 миллион бонус ҳам бор) ва у билан 4 йиллик шартнома имзолади. Битимга кўра футболчи йилига 30 миллион евро маош олиши кўзда тутилган. 

33 ёшли португалиялик футболчи 2009 йили «Манчестер Юнайтед»дан «Реал»га келганди. Ўшанда мадридликлар футболчи учун рекорд даражадаги 94 миллион еврони тўлашган.

Испан клубида Роналду жами 15 соврин ютди. Жумладан, у 4 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, икки марта Испания чемпионати ғолиби бўлган, икки марта Испания Кубогида, икки марта Испания Суперкубогида, икки марта УЕФА Суперкубогида, 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Роналду «Реал» сафида жами 438 ўйин ўтказиб, 450 гол урган. У бу борада клуб рекордчиси саналади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019