Рашидов, Денисов, Сергеев, жами 16 футболчи Эктор Купер томонидан Ўзбекистон терма жамоасининг янги йиғинига чақирилмади

14:16 02 Октябр 2018 Спорт
1489 0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер 6-17 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғинга чақирилган футболчилар номини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. 13 октябрь куни терма жамоа КХДРга ва 16 октябрь куни Қатар миллий терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Эктор Купер эълон қилган рўйхатдан 24 нафар футболчи жой олган. Август ойининг сўнгида аргентиналик мутахассис томонидан термага чақирилган 30 кишилик рўйхатдан бу сафар 16 футболчи янги йиғинда иштирок этадиганлар сафига киритилмаган. Жумладан Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Ислом Тўхтахўжаев, Темурхўжа Абдухолиқов каби футболчилар бўлажак йиғинда иштирок этмайди. Виталий Денисов эса, ЎФА хабарига кўра, жароҳати сабаб бу сафарги йиғинларда иштирок этмайди. 

Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафидан 6 нафар футболчи йиғинга жалб қилинган. 

Дарвозабонлар
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Ҳужумчилар: 
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019