Рашид Алимов: ШҲТнинг Биринчи Ёшлар Ассамблеяси ташкил этила​ди

14:45 03 Ноябрь 2018 Жамият
633 0
Фото: "Халқ сўзи"

Тошкент давлат шарқшунослик институтида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда юқори мартабали меҳмон институт талабалари ва профессор-ўқитувчиларига “Замонавий дунёда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти” мавзусида маъруза ўқиди.

Сиёсий фанлар доктори, профессор Рашид Алимов ўз маърузасида, ШҲТнинг фаолияти, тарихи, ривожланиш истиқболлари, ташкилотга аъзо мамлакатлар олдида турган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Р. Алимов фикрига кўра, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ташкилот доирасида илгари сурилган 43 та амалий ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга.

Бош котиб келгуси ҳафтада Хитойнинг Дунфан шаҳрида ШҲТнинг Биринчи Ёшлар Ассамблеяси ташкил этилаётганлигини ҳам мамнуният билан қайд этди. Р. Алимов янги ассамблея ташкилотга аъзо давлатлар ёшларининг ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашига умид билдирди.

Р. Алимов маърузасида талабаларга қарата “Мен сиз каби йигит-қизларни кўрганимда келажагимиз ишончли қўлларда эканлигига амин бўламан. Ўйлайманки, сизлар ўзаро ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришда фаол иштирок этасизлар...” дея таъкидлади. Учрашувда талабалар Бош котибдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Маълумот учун, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда унга Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари аъзо ҳисобланади. Шунингдек, 4 мамлакат кузатувчи, 6 мамлакат эса мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эга. Ўзбекистон ШҲТнинг таъсисчи давлатларидан бири бўлиб, мамлакатимиз ташкилот доирасида минтақавий барқарорликни сақлаш, иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019