Рангли металлар нега пишлоқ остига яширилганди?

11:44 12 Июнь 2019 Жамият
395 0

Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади, деган мақолни кўп эшитганмиз. Буни қарангки, пишлоқдан хуфиёна ишларни беркитиш учун фойдаланувчилар ҳам бор экан.

Китоб туманида истиқомат қилувчи фуқаро У. Б ISUZU русумли юк машинасида яроқсиз аккумуляторларни рангли металл сифатида топшириш учун пишлоқ орасига яшириб, Тошкентга отланди. Аммо бу юк Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ҳамда ички ишлар бўлимининг синчков ходимлари назаридан четда қолмади. Юк машинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, умумий оғирлиги 3 тонна 930 килограмм бўлган аккумуляторлар тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний олиб кетилаётганлиги учун пишлоқлар остига яширилгани маълум бўлди.

Тадбир давомида Китоб-Самарқанд йўналишида тўхтаб турган фуқаро Ч. М. бошқарувидаги ISUZU русумли юк автомашинаси ҳам шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шубҳа асосли эканлиги ойдинлашди. Ушбу машинада ҳам тегишли ҳужжатларсиз оғирлиги 1 тонна 250 килограмм қора металл парчалари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизматидан хабар қилинишича бошқарма ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида қора ва рангли металл парчаларини ноқонуний равишда сақлаш ҳамда ташилишини олдини олиш борасидаги тезкор маълумотлар асосида ўтказилаётган тадбирлар самарали бўлмоқда. Хусусан,бошқарма Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ҳамда Чироқчи тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда Чироқчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ. Ж. нинг хонадонида рангли металл парчалари ноқонуний сақлаб келинаётганлиги ҳақидаги тезкор маълумот ўз исботини топди. Ушбу хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уй айвонида тегишли ҳужжатларсиз оғирлиги 2 тонна 612 килограмм рангли металл парчалари ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

А. Муҳаммадиев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019