Рамзан Қодиров коронавирусни юқтириб олгани тахмин қилинмоқда

19:34 21 Май 2020 Дунё
223 0

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Covid-19га чалинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Baza телеграмм-канали маълум қилди.

Қайд этилишича, Рамзан Қодиров ватанидан Москвадаги энг яхши клиникалардан бирига олиб келиб жойлаштирилган.

Аслида у касал бўлиб қолгани ҳақида бир неча кун олдин шифокорларга мурожаат этган экан. Врачлар эса Чеченистон раҳбари ўткир нафас йўллари вируси инфекцияси(ОРВИ)ни юқтириб олганини маълум қилишди. Бироқ кейин унинг аҳволи оғирлашган. Шундан сўнг шифокорлар Рамзан Қодировга Москвадаги касалхонага мурожаат қилишни тавсия этишган.

Тиббий маълумотларга кўра, чечен етакчисида ўпкаси зарарлангани тасдиқланган. У коронавирусга чалингани эса тахмин қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?