Рамазон ҳайити намозини уйда ўқишга рухсат берилгани ҳақида хабар мутлақо ассосиз ва диний таълимотга тўғри келмайди​

14:46 23 Май 2020 Жамият
284 0

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков иштирокида брифинг ўтказилди. ​
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбековнинг таъкидлашича, Рамазон ҳайити кунлари ҳам эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди. 

"Шу сабабли 2020 йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни адо этиш соқит бўлади, — деди у. — Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан юртдошларимизга ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади".

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда бу йилги Рамазон ҳайити намозини уйда ўқишга рухсат берилгани ҳақида хабар мутлақо ассосиз ва диний таълимотга тўғри келмайди. 

Маълум қилинишича, Зуҳо намози 24 май куни Тошкент вақти билан соат 5:20 да, қолган жойларда намоз вақтларидаги тафовут билан ўқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?