Рамазон ҳайити арафасида бозорларимизда нарх-наво ошдими?

14:09 03 Июнь 2019 Жамият
369 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 2 июнь ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда Самарқанд шаҳри “Сиёб” деҳқон бозорида қайд этилган – 38 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан – 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун пойтахтимиздаги “Миробод”, “Фарҳод”, “Чорсу” бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 32 000 дан 42 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳамда Хоразмдаги Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан – 14 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 20 000 сўм.

Гуруч

4 000 сўмдан – 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкентда Фарҳод деҳқон бозорида қайд этилган – 3 500 – 12 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Қарши шаҳри “Ерқурғон” ҳамда Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилган – 5 300 – 15 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан – 14 000 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 000 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилган – 9 000 дан 14 000 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги “Фарҳод” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх пойтахтимиздаги “Миробод”, “Фарҳод”, “Чорсу” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида қайд этилди 1 750 – 3 350 сўм.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Сирдарёдаги Гулистон Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.

Шакар

4 500 сўмдан – 6 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг “Миробод”, “Фарҳод” ҳамда “Қўйлиқ” деҳқон бозорида кузатилди – 4 500 – 5 200 сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000сўм.

Тухум

300 сўмдан – 700 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтимиздаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди 300 сўмдан 600 сўмгача.

1 дона товуқ тухуми учун энг қиммат нарх пойтахтимиздаги Чорсу деҳқон бозорида кузатилди — 350 – 700 сўмгача.

Картошка

1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх Фарғона ҳамда Фарғона марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 2 200 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги “Чорсу”, Урганч шаҳри, Гулистон шаҳри, Навоий шаҳридаги “Саховат” МЧЖга қарашли, Жиззах шаҳри ҳамда Нукус шаҳри марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 200 – 3 000 сўмгача.

Помидор

2 000 сўмдан – 6 000 сўмгача

Энг арзон нарх Бухоро шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 2 000 сўмдан – 6 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентда “Юнусобод” ва “Чорсу” деҳқон бозорларида, ҳамда Жизза шаҳри, Бухоро шаҳридаги марказий деҳқон бозорларда қайд этилди – 2 000 – 6 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

800 сўмдан – 3500 сўмгача

Энг арзон нарх Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори ва Тошкентдаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўм.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019