Ракета ташувчи ишлаб чиқариладиган илк хусусий база қаерда очилди?

17:18 26 Декабрь 2018 Дунё
428 0

Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Хучжоу шаҳрида ракета ташувчи механизмлар ишлаб чиқариш бўйича биринчи хусусий база ишга туширилди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бу ерда ракеталар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади, тадқиқотлар ўтказилади. Базада TQ-12 русумли ракета двигатели ва ZQ-2 суюқ ёқилғили ракета ташувчи 2019 йилдан бошлаб тайёрланади. 2022 йилдан 15 та ZQ-2ва 200 таTQ-12 етказиб берилади.

Америка сунъий йўлдош индустрияси уюшмаси маълумотларига кўра, ўтган йилда ХХРдаги хусусий ракетасозлик сектори қурилиш, ҳавога учириш ва сунъий йўлдошларни бошқариш ҳисобига 348 млрд. АҚШ доллари миқдорида даромад олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019