Қуёшга ноёб қурилма учирилди

17:29 13 Август 2018 Дунё
697 0
Фото: Sky news

Кеча АҚШнинг NASA космик агентлиги Қуёшга Parker Solar Probe зондини муваффақиятли учирди, деб ёзади 3dnews.ru.

Мазкур ноёб қурилманинг вазифаси Қуёшни тадқиқ этишдир.

Қуёш яқинидаги плазма зарралари ва уларнинг қуёш шамолига таъсири, қуёш шамоли манбаларидаги магнит майдонлари тузилмалари ва динамикасини ўрганиш, Қуёш тожидан чиқаётган қувват даражасини аниқлаш шулар жумласидандир.

Ихчам автомобиль ҳажмидаги ушбу аппарат офтобга тўққиз қуёш радиуси масофасида яқинлашади. Ҳаракат тезлиги 700 минг км/соатга тенг.

Аппарат Флорида штатидаги Канаверал бурнидан Delta IV Heavy ракета ташувчиси ёрдамида фазога юборилди.

Эътиборли томони, қурилма бортида сайёрамизнинг 1,1 млн. нафар аҳолиси вакилининг исми-шарифи туширилган хотира картаси ҳам бор. Хоҳловчилар шу орқали ўзи ҳақидаги маълумотларни Қуёшга жўнатишди.

Жорий йил бошланган мазкур илмий дастур 2025 йилга қадар давом этади.

Ушбу миссия Қуёш физикаси бўйича мутахассис, кекса астроном, қуёш шамоли, унинг геомагнит майдони билан ўзаро алоқаси ҳақида қатор тадқиқотлар олиб борган Южин Паркер шарафига номланди. Шундай қилиб, NASA тарихида илк бор бу каби самовий тадқиқотларга инсон номи берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019