Қуёнлар байрам олди совғаси бўлди

16:34 30 Август 2020 Жамият
229 0

Жорий йилги мустақиллик байрамини барча уйда кутиб олса-да, ҳар бир хонадонда байрамона руҳ ҳукмрон. Ҳар кимнинг ҳаётида байрамга арзигулик ижобий ўзгаришлар бор. Хусусан, Булунғур туманининг «Навбаҳор» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Муқаддас Йўлдошеванинг хонадонида ҳам.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ушбу хонадон вакиллари кўпдан буён тадбиркорлик қилиш истагида эди. Хусусан, банкдан имтиёзли кредит олиб, қуёнчилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилгандилар. Булунғур тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ушбу оиланинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва оилага қўшимча даромад манбаи яратиш мақсадида касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан «Великан» зотли 12 дона қуённи, барча шароитлари мавжуд, замонавий қуён уяси билан биргаликда етказиб беришди.

— Қуёнлар биз ўйлаганимиздан ҳам катта бўлар экан. Худо хоҳласа келгусида ушбу қуёнларни янада кўпайтириб, оилавий шароитимизни яхшилаймиз, — дейди хонадон соҳибаси Муқаддас Йўлдошева. — Бизга кўрсатилган беминнат ёрдамдан жуда хурсандмиз. Катта раҳмат.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?