Қуёнчилик кластери оила даромади манбаига айланмоқда

08:24 09 Июль 2020 Иқтисодиёт
939 0

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида қуёнчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, соҳани ривожлантириш орқали оилалар даромадини шакллантириш юзасидан ўз кўрсатмасини берган эди. Орадан ўтган қисқа вақт мобайнида ҳудудда бир нечта қуёнчилик кластерлари ташкил этилди. Улардан бири Булоқбоши туманидаги «Бадаловлар келажаги-2020» корхонаси томонидан кам таъминланган оилаларга 500 дан ортиқ қуён тарқатилди.

— Қуён кам озиқланиши, тез кўпайиши, кўп эътибор талаб қилмаслиги ва кам жой эгаллаши билан ҳақиқий оилавий бизнесга асос бўладиган соҳа экан, — дейди туманнинг Кулла МФЙда истиқомат қилувчи Нортожи Бердиева. — Бир жуфт қуён 5-6 ҳафтадан сўнг бир неча бошга кўпайиши ва унинг гўшти, териси, юнги қайта ишлаб чиқариш жараёнида ҳам даромад келтирувчи восита эканлигини инобатга олсак, аҳоли турмуш тарзини шакллантиришда бу соҳанинг аҳамияти жуда катта.

Корхонага тез кунларда Италия давлатидан 100 дона наслли она қуёнлар олиб келиниши режалаштирилган. Лойиҳага биноан уларнинг сони 6 ой давомида 3 мингтага етади.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?