“Қуролни қўлимга олганимда...”

14:26 01 Май 2019 Жамият
266 0

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёш аскарлар дастлабки ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.

Дала ўқув майдонида ўтказилган ўқув тактик машғулотларида 12 та ўқув нуқтаси тайёрланиб, уларда қуролни тўғри отиш ҳолатига келтириш, қуролни қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш, граната улоқтириш, тунги оптик мосламаларни ишга тайёрлаш каби машқлар амалга оширилди.

Муддатли ҳарбий хизматчилар ўқ отиш машқларини ҳам аъло даражада бажардилар.

— Қуролни қўлимга олганимда, зиммамга она-Ватаним, халқим ва унинг ор-номусини ҳимоя қилишдек катта масъулият юклатилганини дилдан ҳис қилдим, — дейди оддий аскар Муроджон Жуманов. — Машғулотлар биз, аскарларни жисмонан чиниқишимизга имкон беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019