Қуролли Кучлар академиясида илк бор ўтказилган “Темурбеклар” мусобақасида 18 та жамоа иштирок этди

14:13 01 Ноябрь 2019 Жамият
288 0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида куч тузилмаларига қарашли “Темурбеклар мактаби” ва академик лицей ўқувчилари ўртасида илк бор “Темурбеклар” мусобақаси ўтказилди.

Ёшларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, улар ўртасида буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини ошириш, тизимдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилган беллашувда жами 18 та жамоа иштирок этди.

Қизғин ва баҳс-мунозарага бой ўтган беллашувда жамоалар сафда қўшиқ айтиб юриш, пневматик милтиқдан отиш, 3 км масофага кросс югуриш, ахборот коммуникация технологияси ва “Темур тузуклари” билимдони шартлари бўйича ўзаро куч синашди.

Беллашувда иштирок этган ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилди. Уларнинг мусобақага пухта тайёргарлик кўриб келгани шартларни бажаришдаги фаоллигида ҳам яққол кўзга ташланди.

Якуний натижалар умумлаштирилди ва кучли учлик аниқланди.

Унга кўра, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Фарғона “Темурбеклар мактаби” жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Ички ишлар вазирлигига қарашли Фарғона академик лицейи жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019