Қурилиш соҳасида дераза ромлар, эшиклар ва иситиш мосламалари каби қурилиш моллари марказлашган ҳолда битта корхона орқали етказиб берилиши коррупцияга сабаб бўлгани танқид қилинди

14:04 15 Июнь 2019 Иқтисодиёт
857 0

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи"

Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида Қурилиш соҳасидаги коррупцион ҳолатга ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Биз 2016 йилда намунавий лойиҳалар асосида қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш ишларининг мавжуд ҳолатини ўрганган эдик.

Ўшанда қурилиш материаллари ва жиҳозларни, жумладан дераза ромлари, эшиклар ва иситиш мосламалари каби қурилиш материаллари ва жиҳозларни ишлаб чиқариш учун республика бўйича бор-йўғи биттадан корхона танлаб олингани ва улар марказлашган ҳолда етказиб берилгани танқид қилинган эди“, дейди Йўлдошев.

Сенат раисига кўра, бу рақобат муҳитини чеклашга олиб келгани, мазкур қурилиш материаллари ва жиҳозларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатиб, аҳоли ва пудрат ташкилотларининг норозилигини келтириб чиқарган.

“Қолаверса, катта ҳажмдаги қурилиш жиҳозларини қисқа муддатларда тайёрлаб бериш учун фақат бир корхонанинг имкониятлари етарли эмас. Бу эса, аксарият ҳолларда ноқонуний равишда бошқа субъектларни буюртмани бажариш учун жалб этишга ва шу тариқа коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг давом этишига сабаб бўлади.

Айни пайтда бу қурилиш саноати соҳасида кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кўтариш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг даромади ва фаровонлигини ошириш имкониятларини чеклаётгани ҳам аниқ мисоллар билан баён этилган.

Бундан ташқари, қурилиш материалларининг фақат Тош- кент шаҳридаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши, уларни жойларга етказиб беришда ортиқча йўл харажатларини келтириб чиқариши билан бирга, қишлоқ жойларда намунавий уйлар таннархининг ошишига ва сифатининг йўқолишига ҳам олиб келган.

Биз бу каби муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ҳукумат ва бошқа мутасадди тузилмаларга тегишли таклиф ва тавсияларни киритган эдик.

Бироқ, 3 йиллик таҳлилларга қараганда, бу муаммолар барҳам топиш ўрнига бугун яна ҳам жиддий тус олган.

Яъни, ўша пайтда марказлашган тарзда жойларга етказиб бериладиган қурилиш маҳсулотлари ва жиҳозлари 7 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 20 тадан ошган.

Бундай марказлашган тизимда коррупция учун сабаб ва шароитларнинг йўқлигига ким кафолат беради ?!“, дея савол билан мурожаат қилган Йўлдошев.

Бош прокуратурадан олинган маълумотларга кўра, 2017– 2018 йиллар ва жорий йилнинг 4 ойи мобайнида қурилиш соҳасида қарийб 600 нафар шахсга нисбатан 359 та жиноят иши қўзғатилган. Айниқса, арзон уй-жойларнинг қурилиши юзасидан қарийб 60 нафар шахсга нисбатан 30 дан зиёд жиноят ишининг қўзғатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019