Қурилиш фирмасидан пора олаётган Халқ таълими ходими қўлга олинди

15:23 01 Июнь 2018 Жамият
1284 0

Қурилиш фирмаси учун ўзига тегишли ҳудуддаги таъмирлаш ишларини олиб бериш мақсадида пора олаётган Халқ таълими бўлими ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, жорий йилнинг 29 май куни ИИВга мурожаат қилган фуқаронинг аризаси юзасидан Вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сирғали тумани Халқ таълими бўлими ходими М.Б. Сирғали туманининг 7-мавзесидаги 1-уй олдида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқародан ўзи масъул бўлган туман ҳудудидан жами 120 млн. сўмлик капитал таъмирлаш иш ҳажмини ҳал қилиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда далилий ашёлар билан ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар