Қуйи Чирчиқда 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, бир киши ҳалок бўлди

10:38 08 Ноябрь 2019 Жамият
529 0

2019 йилнинг 8 ноябрь куни соат 07:15 лар атрофида Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган “Азия Мебель” текстиль фабрикасига кетаётган, “Оққўрғон-Қуйи Чирчиқ-Янгийўл“ йўналишида ҳаракатланаётган “Исузи“ маркали, давлат рақами 10 V 328 OA бўлган автобус маҳаллий аҳолидан иборат ишчиларни Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирига олиб кетаётган, давлат рақами 10 830 JBA бўлган автобусни қувиб ўтмоқчи бўлганида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Ҳодиса содир бўлган вақтда тўқнашиб кетган автобусларда жами 39 нафар йўловчи бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жабрланган йўловчилар Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари марказий касалхоналарига жойлаштирилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг яқинларига хабар берилган. Йўловчиларнинг 1 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.

Вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари назоратига олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?