Қуйи Чирчиқ тумани пахта далалари

13:46 12 Октябр 2020 Кластер
529 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

“ТСТ Agro Cluster” МЧЖ томонидан жорий йилда 10 минг гектар ерда пахта етиштирилди. Кластер жамоаси гектарига ўртача 34 центнердан ҳосил олиб, 34 минг тонналик пахта хирмони яратишни режалаштирган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бугун асосий эътибор мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишга қаратилган. 180 та терим отряди тузилиб, кунига 12 мингга яқин теримчилар пахта йиғим-теримига жалб этилмоқда. Уларнинг аксарияти, аниқроғи, 6,5 минг нафарини кластер ишчилари ташкил этади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Иқтисодий манфаатдорлик бу йилги мавсумнинг асосий тамойилига айланган. Терим пуллари ҳар беш кунда, дала бошида тарқатиляпти. Бундан ташқари, илғор механизатор ва теримчилар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мунтазам равишда тақдирланмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ҳосилнинг 55 фоизи кластернинг мавжуд 25 та юқори унумли “Кейс” пахта териш машинасида териб олиш режалаштирилган эди. Амалда эса ушбу кўрсаткич 65 фоизга етказилиши кутилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?