Қрим олимлари коронавирусга қарши янги вакцина яратилганлигини эълон қилишди

18:53 18 Октябр 2020 Дунё
227 0

Қрим олимлари коронавирусга қарши янги вакцина ишлаб чиқишди.

Бу ҳақда Ҳужайра технологиялари ва ДНК-препаратлари лабораторияси мудири, вирусолог ҳамда Вернадский номидаги Қрим Федерал университетининг биокимё кафедраси доценти Владимир Оберемок маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, вакцинани яратиш жараёнида тадқиқотчилар ўзларининг тажрибалари билан биргаликда генетикага ҳам таянишган.

Маълумотларга кўра, вакцина лассо (арқон) шаклидаги битта олигонуклеотид (ДНКнинг тиофосфат бўлаги)дан иборат бўлиб, дарҳол CpG-ороллар (ДНК метилацияси) ва антиген шаклида туғма иммунитет учун фаоллаштирувчини олиб боради, шунда организм уни таний олиши ҳамда антитаначалар ишлаб чиқариши учун зарур бўлган SARS-CоV-2 геномининг бир қисми "яратилади".

Қўшимча қилишича, препаратнинг афзалликларидан бири унинг инъексия ўрнига инртоназаль (бурун орқали) кўринишда қабул қилишдир.

Қайд этилишича, Қрим мутахассислари керакли маблағ тўплангандан сўнг дарҳол вакцина синовларининг барча босқичларини бошлашга тайёр.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?