“Qr-book” электрон китоб жавони ишга туширилди

14:44 23 Май 2019 Жамият
855 0

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида “Qr-book” электрон китоб жавони ишга туширилди.

Аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиши ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали томонидан “QR-kod” орқали китоб юклаб олиш имконини берадиган “Qr-book” тизимининг дастурий таъминоти яратилиб, филиал серверига юкланган китобларнинг электрон шаклини олиш имконини берадиган “Qr-book” электрон китоб жавони ўрнатилди.

Ҳозирда мазкур “Qr-book” электрон китоб жавонидан ёшлар ўз смартфони орқали китобларнинг электрон нусхасини “QR-kod” орқали юклаб олиб фойдаланиш имконига эга бўлмоқда.

Филиал директори Одил Турғуновнинг таъкидлашича амалиётга татбиқ этилган ушбу инновацион лойиҳа талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Келгусида эса университет ҳудудида, яъни ўриндиқлар, дам олиш масканларида “Qr-book” тизимида ишловчи китоб мутолаа қилиш жойларини ташкил этиш белгиланган.

Ушбу инновацион лойиҳа ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда уларнинг интернетдан янада самарали фойдаланишлари учун хизмат қилади.

А. Муҳаммадиев

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?