Қозон мусулмонлар халқаро ХV кинофестивали “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” номли бадиий фильми билан очиладиган бўлди

03:38 06 Апрель 2019 Маданият
323 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 21 — 25 апрель кунлари Татаристон Республикасида Қозон мусулмонлар халқаро ХV кинофестивали бўлиб ўтади. “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” номли бадиий фильм режиссёри Абдухалил Мигнаров бошчилигидаги ижодий гуруҳни фестивалнинг ижрочи директори Миляуша Айтуганова кинофестивалга таклиф этди ва сафар харажатлари мазкур кинофестиваль томонидан қопланишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кинофестиваль 2005 йилдан буён “Маданият мулоқотидан — мулоқот маданияти сари” шиори остида ўтказилиб келинади. Фестиваль бағрикенглик, тинчликсеварлик, матонат ҳамда инсонпарварлик ғояларини фильмларда тараннум этиши билан мусулмон оламидаги киноижодкорлар ўртасида машҳурдир.

Мазкур фильмнинг Тошкентдаги премьераси 20 апрелга мўлжалланган. Фильм ижодкорлари ўз ижод маҳсулларини ўзбек киномухлисларига Рамазон туҳфаси сифатида тақдим этишни мақсад қилишган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019