Қозоғистон куздан бошлаб Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни режалаштираяпти

16:37 27 Июнь 2018 Иқтисодиёт
403 0
Фото: KZT

Қозоғистондан куздан бошлаб Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни режалаштиряпти. Қолаверса, Тожикистон ва Қирғизистонга шу муддатдан бошлаб ёқилғи сотилади.

Бу ҳақида “Vласть” манбаси “КазМунайГаз” миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Данияр Тиесов маълумотига асосланиб хабар берди. Унинг айтишича, айни пайтда Қозоғистонда маълум миқдорда бензин профицити пайдо бўлган. Лекин қўшниларга етказиб бериш ҳукуматлараро битимдан сўнг бошланади. Бунга эса маълум вақт кетади. Йил охиригича Қозоғистон 300-400 минг тонна бензин экспорт қилиши мумкин.

“Бугунги кунда, агар заводларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари белгиланган режаларга тўғри келса, биз 1-1,2 миллион тонна бензин етказиб бера оламиз”, - дейди Тиесов.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ўзининг юқори октанли бензинга бўлган ҳозирги эҳтиёжларини қоплагани ҳолда, бу турдаги ёқилғи импортчисидан экспортчисига айланди.

Тиесов қозоқ бензини Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бозорида Россиядан келтириладиган муқобилига рақобатбардош эканлигини айтган.

Қозоғистондаги Павлодар ва Атирау нефтни қайта ишлаш заводлари модернизация қилиниши туфайли мамлакатнинг автомобиль ёқилғиси импортига бўлган ташқи боғлиқлиги камайган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар