Қозоғистондаги ЙТҲ туфайли уч нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди

11:30 06 Август 2019 Жамият
207 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 2 август Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унда 4 одам, жумладан 2 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари Ф.Т. ва Д.А. воқеа жойида ҳалок бўлди. Учинчи ҳамюртимиз Р.Ж. олинган жароҳатлардан Чимкент шаҳар шифохонасида вафот этди. Бу ҳақда ТИВ ҳабар берди.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-291-11-78.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019