Қозоғистондаги бир қатор ОТМлар лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилди

18:29 29 Август 2020 Дунё
307 0

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги бир неча университетларнинг ўқув фаолияти учун лицензиясини тўхтатилгани ҳақида хабар берди.

Бунинг сабаби бир қатор университетларни қайта текширишда таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқланган.

"Олмаота" университети, "Кайнар" Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети, “Silkway” Халқаро университети томонидан ўтказилган такрорий текширув натижалари бўйича яна таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган.

Шу муносабат билан Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Таълим ва фан соҳасида сифатни таъминлаш қўмитаси томонидан "Олмаота" университети, "Кайнар" Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети лицензияси аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилган.

Шунингдек, "Кайнар" Академияси ва “Silkway” халқаро университетининг текшириш натижалари устидан шикоят бўлганлиги сабаб, текшириш натижалари судда кўриб чиқилаётгани айтилган. Суд жараёнлари якунлангач, тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, М.Х.Дулати номидаги Тараз ҳудудий университетида "ҳуқуқ" (бакалавр) йўналиши бўйича лицензия иловаси амал қилиши тўхтатилган.

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги абитуриентларга қонунчиликка мувофиқ таълим фаолияти учун лицензия амал қилиши тўхтатилган тақдирда, ОТМ 2020/2021 ўқув йили учун қабулни амалга ошира олмаслигига эътибор қаратишни сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?