Қозоғистонда салонида 26 нафар ҳамюртимиз бўлган автобус ҳалокатга учрагани тасдиқланди

14:18 07 Март 2020 Жамият
294 0

Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими 2020 йил 6 март куни Қозоғистоннинг Павлодар вилояти ҳудудида Новосибирск-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учрагани тўғрисидаги ОАВ маълумотини тасдиқлади. Текширувлардан сўнг, воқеа жойига келган Қозоғистоннинг тегишли хизматлари томонидан автобусда бўлган 28 киши, шу жумладан, 26 нафар Ўзбекистон фуқаролари касалхонага ётқизишга муҳтож эмасликлари аниқланди. Автобус йўловчилари ўз сафарларини бошқа транспорт воситасида давом эттирдилар. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Вазият Элчихона Консуллик бўлими назорати остида.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқ департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини совуқ мавсумда автобус ёки бошқа автотранспорт воситаларида Қозоғистон ҳудудига кириш ёки ундан ўтишда барча хатарларни инобатга олиш ва тегишли чораларни кўриш зарурлигига қаратади.

"Қозоғистонда бўлиб турган, шу жумладан транзит орқали ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Нур-Султон шаҳридаги Ўзбекистон Эчихонаси (Нур-Султон шаҳри, Акмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Костанай ва Қарағанда вилоятлари, тел .: + 7-717-295-45-87, + 7-777-218-20-10 (Телеграм, Wҳатсапп, Имо); Актау шаҳридаги Бош консулхона (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: + 7-29-277-71-17, + 7-777-599-00-50, + 7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота ш., Чимкент ш., Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда ва Туркистон вилоятлари, тел.: + 7-727-299-20-70, + 7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади" , - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?