Қозоғистонда парранда гриппи аниқлангани боис Россия ушбу мамлакат билан чегарада чекловлар ўрнатди

19:03 05 Август 2020 Дунё
371 0

Хавфли H5N8 вируси белгилари аниқлангани сабабли Қозоғистон Россия Федерацияси билан чегарада чекловлар жорий қилди, деб хабар берди Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти.

Вазирлик веб-сайтига кўра, парранда гриппи билан боғлиқ энг хавфли ҳудуд Қозоғистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган.

«Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Россия Федерал ветеринария ва фитосанитария назорати хизматининг Челябинск бўлими ушбу ҳудудда аниқланган парранда гриппи вирусининг генетик хусусиятлари тўғрисида маълумот тарқатди. Ўлган қушлардан олинган барча намуналарда H5N8 грипп вирусининг кичик тури аниқланди. Маълумки, барча турдаги қушлар гриппга мойил. Бу қишлоқ хўжалиги, синантроп ва ёввойи қушларнинг юқумли ва тез тарқаладиган вирусли касаллиги. Шу сабабли, парранда гриппининг оммавий тарқалиши хавфи мавжуд», - дейилади баёнотда.

Чегара ҳудудларидаги эпизоотик вазият минтақалар ветеринария хизматининг алоҳида назорати остида.

H5N8 одамлар учун паст патогенли деб ҳисобланса ҳам, олимлар фикрича, одам гриппнинг бошқа тури билан касалланса, у тез ўзгариши ва ҳалокатли бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?