Қозоғистонда Nexia R3 энг кўп сотилаётган машина деб топилди

21:48 16 Февраль 2020 Жамият
154 0

Фото: www.google.com

Январь ойида Ravon Nexia R3 Қозоғистонда энг харидоргир енгил автомобилга айланди.

“Ўзавтосаноат” концерни матбуот хизматига кўра, ўтган ойда қўшни мамлакатда 449 та ушбу русумдаги автомобиль сотилган. Бу ўтган даврга нисбатан 20% юқорироқ.

Қайд этиш ўринлики, Ravon бренди остидаги автомобиллар сотуви 2019 йил март ойида қайта тикланди. 

2019 йили Қозоғистонда жами 3536 дона Ravon R3лар сотилган.

Қозоғистонда сотилаётган Нексияларнинг нархи қанча?

Олмаотадаги автосалонларда, шунингдек, Ravon.kz сайтида R3 модели 3 469 000 тенге (ҳозирги курс бўйича 86 725 000 сўм)дан 4 199 000 тенге (104 975 000 сўм)гача таклиф қилинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019