Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

20:38 26 Март 2020 Дунё
247 0

Иллюстратив сурат

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ахборот ва жамоат тараққиёти вазири Даурен Абаев шу муносабат билан ташкил этилган шошилинч ўтказилган брифингда маълум қилган.

"Ҳурматли ватандошлар, бу шошилинч брифинг. Афсуски, бугун Қозоғистон фуқароси коронавирусдан вафот этди. Биз марҳумнинг қариндошлари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Бу тузатиб бўлмайдиган йўқотиш. Ҳаммамиз чуқур қайғудамиз. Эртага Нур-Султон соғлиқни сақлаш бошқармаси унинг тиббий кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ маълумот беради. Бу воқеа бизга яна бир бор коронавирус хавфини эслатади. Ҳозир содир бўлаётган барча нарса барчамиз учун синовдир", деган Даурен Абаев.

Бугунга келиб Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 109 ҳолат қайд этилган. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019