Қозоғистонда Хоразмнинг сайёҳлик салоҳияти тарғиб этилмоқда

19:21 23 Июль 2018 Иқтисодиёт
471 0
Фото: sarbon-tour.com

Туризмни ривожлантириш департаменти Хоразм вилояти бўлими вакиллари ва қатор сайёҳлик ташкилотлари раҳбарларидан иборат делегация туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу йўналишда хорижий сармояларни жалб қилиш мақсадида Қозоғистон Республикасида сафарда бўлиб турибди.

Қозоғистоннинг Мангистау вилояти ҳокимияти ва маҳаллий сайёҳлик компаниялари вакиллари билан учрашувда Хоразм вилоятининг туристик салоҳияти, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги қизиқарли маълумотлар, ранг-баранг урф-одат ва анъаналаримиз акс этган видеороликлар, соҳада яратилган солиқ имтиёзлари ва туристларга таклиф этилаётган хизмат турлари ҳақида тайёрланган тақдимот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Қозоғистоннинг бошқа вилоятлари билан ҳам сайёҳлик бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Одилбек ОДАМБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар