Қозоғистонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

09:59 28 Март 2019 Дунё
580 0

Кеча Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Оқибатда унинг бортидаги 13 киши ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, махсус ҳарбий бўлинма вертолёти тунги вақтда ва мураккаб об-ҳаво шароитидаги ўқув машғулотлари доирасида Актаудан Чимкентга қараб учиб кетаётган бўлган.

Қозоғистоннинг вақтинча президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида фожиа қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, ҳалокат сабабларини ўрганиш тўғрисида топшириқ берган. Ўз навбатида ҳалок бўлганлар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтган.

Ҳозирда ушбу ҳодиса сабаблари махсус комиссия томонидан ўрганилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019