Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига дарахт кўчатлари ўтқазилди

14:45 21 Май 2018 Жамият
447 0
Фото: inform.kz

Оқтўбеда автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари хотирасига Остона шаҳрида 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди. Тадбир Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва “Олтин Ўрда” бизнес клуби вакиллари томонидан ташкил этилди. Бу ҳақида “Казинформ” ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: inform.kz

“Фожиавий ҳодиса рўй берган кун Қозоғистон ҳукумати ва бутун халқи ёрдам берди. Қозоғистоннинг тегишли идоралари зарур чораларни кўрди. Бугунги тадбир икки давлат ўртасидаги олижаноб дўстлик намунасидир. Биз бу ҳақида вафот этганларнинг яқинларига айтишга масъулмиз”, - деди мамлакатимизнинг ушбу қўшни давлатдаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев.

 “Биз 52 киши ҳалок бўлган фалокатни ёддан чиқармаймиз ва ўзбек халқи дардига шерикмиз”, - деди “Олтин Ўрда” бизнес-клуби раиси Марҳабат Балғабай ўз сўзида.

Фото: inform.kz

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар