Қозоғистонда чўмилиш мавсуми бошланмасдан 28 киши ҳаётдан кўз юмди

16:17 28 Май 2018 Дунё
925 0
Фото: belnovosti.by

Қозоғистонда чўмилиш мавсуми бошланмасдан сув ҳавзаларида 28 киши, жумладан, 11 нафар ёш бола ҳаётдан кўз юмган. 

Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Юрий Ильин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сув ҳавзаларида одамларнинг ўлими фақат чўмилиш туфайли эмас, балки балиқ овлаш, болаларни назоратсиз қолдирилиши оқибатида юз бермоқда. Вазир ўринбосари шахсий хонадонларда ота-онаси қаровисиз қолдирилган 2-4 ёш атрофидаги болалар ариқларга ёки очиқ қолдирилган канализацияларга йиқилиб тушиши натижасида нобуд бўлаяпти.

Ўтган йил шу даврида ушбу мамлакатда 44 киши, жумладан, 25 нафар ёш бола бахтсиз ҳодиса қурбонига айланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019