Қозоғистонда 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳаётига зомин бўлган автобусдаги ёнғин бўйича суд бошланди

15:26 05 Сентябр 2018 Жамият
355 0
Архив фото

Куни кеча Ақтўбе вилоят судида 52 нафар ўзбекистонликнинг умрига зомин бўлган автобусдаги ёнғин бўйича очилган жиноий ишни кўриб чиқишга киришди. Бу ҳақда newsme.com.ua хабар берди.

Суд эшитувларига 11 киши - Ўзбекистондан фожеа оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг қариндошлари ҳамда айбланувчи - автобус ҳайдовчиси Мақсат Пернебековнинг опаси ҳам етиб келган.

Судланувчилар беш киши бўлиб, улар уч нафар автобус ҳайдовчиси ҳамда “Азия транзит сервис” транспорт компанияси таъсисчиси ва бу компания механигидир. Автобус ҳайдовчилари– Нуржан Қирғизбаев, Мақсат Пернебеков ва Барат Танатов2018 йилнинг 26 январидан бери Ақтўбедаги тергов изоляторида ҳибсда ушлаб турилибди. Уларга нисбатан икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига олиб келган ёнғин хавфсизлиги талаблари ва транспорт воситалари эксплуатацияси қоидаларини бузиш айби қўйилмоқда. Қолган икки нафар судланувчи Ақтўбедан чиқиб кетмаслик борасида тилхат билан озодликка чиқарилган эди. Компания таъсисчиларига юридик шахс сифатида ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажармаслик ва носоз транспорт воситасини эксплуатацияга чиқариш, ҳужжатларни сохталаштириш каби айблар қўйилмоқда. Механикка носоз автобусни йўналишга чиқариш айби қўйилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус 18 январь куни Ақтўбе вилоятининг Иргиз туманидаги трассада ёниб кетганди. Беш киши тирик қолган, 52 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлганди. Ёнғин оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш сабабли келиб чиққанди. Тергов фаразига кўра, ҳайдовчи салонни кавшар лампада иситмоқчи бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар