Қозоғистонда 25-27 апрель кунлари момақалдироқ бўлиб, қор ва дўл ёғиши кутилмоқда

17:54 24 Апрель 2020 Lifestyle
661 0

25-27 апрель кунлари Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда. Яъни фаол фронтал қисмларнинг ўтиши билан ёмғир ёғиши мумкин (шимолий қисмида қорга айланади), баъзан кучаяди. Баъзи жойларда туман тушиши, момақалдироқ ва кучли шамол эсиши кутилади, баъзан дўл ёғиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Шимолий ҳудудларда совуқ циклон ўрнига совуқ антициклон келади. Бу ёғингарчиликнинг тўхташига ва кечаси ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади, дея хабар берди “Қазгидромет” РДК.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?